Ракета Япония қирғоғидан бир неча юз километр узоқликда қулаб тушди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Шунингдек, бу ракета парвози энг узоқ давом этган синовлар деб топилди.
КХДР Марказий телеграф агентлигининг хабар беришича, ушбу синов стратегик ракета қуввати рекордини янгилади.
КХДР АҚШ ва Жанубий Корея КХДРни Россияга ўз ҳарбийларини юборганлиги учун қоралаганидан кўп ўтмай ракетани учирди. Мамлакат қитъалараро баллистик ракетанинг аввалги синовларини ўтган йилнинг декабр ойида ўтказган эди.