Аввалроқ Тошкентда йигит таниш аёлининг уч ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган эди.
Айни пайтда айрим манбаларда “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди” каби хабарлар тарқалмоқда.
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
"Шу ўринда юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.
Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд!
Маълумот учун: Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган С. М. (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судига жорий йилнинг 29 октябрь куни келиб тушган бўлиб, айни пайтда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда", - дейилади хабарда.