АсосийЖиноят

ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди

ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

'ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида ДХХ хабар бермоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди. 

Жумладан, Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг туман бўлими бошлиғи бино ва иншоотларга ёнғинга қарши жиҳозларни ўрнатиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг бино ва иншоотлари ёғоч қисмларига ёнғин хусусиятини сусайтирувчи махсус суюқлик эритмаси билан ишлов берилганлиги тўғрисидаги далолатномаларни тасдиқлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 7 млн. 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган ҳолатда, Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг мансабдор ходими аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник хизмат кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият ташкил этмоқчи бўлган фуқарога келгусида унинг фаолиятига раҳнамолик қилишини айтиб, эвазига ҳар ойда 200 АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилади. Аммо, у қўштирноқ ичидаги холис хизмати учун олдиндан 4 млн. сўм олган вақтида ушланди. 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг шаҳар бўлими бошлиғи оилавий корхонанинг мавжуд кредит қарздорлигини тижорат банкнинг “Марказлаштирилган кредит тарихи” ахборот маркази базасидан ўчиртириб, ушбу банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. 

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Асака туман бўлими бош инспектори муқаддам судланганлигига қарамасдан, 2021 йилда туман ҳокимининг қарори билан Ёшлар саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига синтепон маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган 5 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Урганч шаҳар бўлимининг бош мутахассиси 470 м2 ер майдонида кўп қаватли уй қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб, қурилиш ишларига нисбатан аҳолининг розилиги бўйича далолатномаларни тайёрлаб бериш эвазига 30 млн. сўм талаб қилади. Лекин, бош мутахассис сўралган пул маблағидан 20 млн. сўмни олган вақтида ушланди. 

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг Урганч шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда эркак хотинини отиб қўйди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 15:24

    Қашқадарёда эркак хотинини отиб қўйди

    Фуқарога бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Сурхондарёда 18 ёшли йигит поччасини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 09.12.2024 15:56

    Сурхондарёда 18 ёшли йигит поччасини пичоқлаб ўлдирди

    Ўсмир йигит 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Бухорода талаба қиз ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2024 11:34

    Бухорода талаба қиз ўз жонига қасд қилди

    23 ёшли қиз институт ётоқхонасида уксус ичган.

    'Қашқадарёда эркак хотини ва қизини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жиноят 25.11.2024 15:50

    Қашқадарёда эркак хотини ва қизини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

    У 2006 йилдан буён вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган.

    'Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди'ning rasmi

    Жиноят 22.11.2024 17:06

    Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди

    Унинг жиноят содир этишдаги айби далиллар билан тўлиқ исботланган.