Нуротада ота чет элга чиқиши учун 5 йиллик алимент тўловини олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.
Алимент бу қарз эмас, балки фарзданднинг у вояга етгунига қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.
Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 20.02.2023 йилги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.С.дан ундирувчи С.М.га бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро иш юзасидан қарздор Ш.С.нинг Республика ҳудудидан четга чиқишига тақиқ қўйилган .
Мазкур ижро иши юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорга қонунда белгиланган ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилган.
Қарздор Ш.С. чет элга ишлаш мақсадида кетаётганлиги сабабли, ундирувчи С.М билан ўзаро келишган ҳолда бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 5 йиллик тўлаши лозим бўлган 123 761 000 сўм алимент маблағларини олдиндан ундирувчига нақд пул шаклида тўлаб берди.






