АсосийЖамият

Реклама қонунчилигини бузган бир нечта телеканалга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда телеканаллар томонидан тақдим этилаётган рекламалар ҳажми кўплиги кескин муҳокамаларга ва кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

'Реклама қонунчилигини бузган бир нечта телеканалга чора кўрилди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси телеканалларни рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириш ва қайта кўриб чиқиш бўйича огоҳлантирилган эди.

Бироқ, ижтимоий тармоқларда бир қатор телеканаллар томонидан тақдим этилаётган рекламалар ҳажми кўплиги, реклама роликлари эфири узоқ вақт давом этиши юзасидан қолдирилган мурожаатлар кескин муҳокамаларга ва кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Бу борада Қўмита Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда телеканалларда жойлаштирилган рекламалар ҳажмининг реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Олиб борилган таҳлиллар давомида 3 та телеканалда, жумладан “FTV”, “Muloqot”  ва “Amudaryo” телеканаллари томонидан жорий йилнинг апрель-июль ойларида жойлаштирилган рекламалар ҳажми қонунчилик билан белгиланган меъёрлардан ортиқлиги ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан бир неча телеканалларига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди. 

Маълумот ўрнида.  “Реклама тўғрисида”ги Қонунинг 27-моддасига мувофиқ, телеканаллар эфирида тарқатилаётган рекламанинг (шу жумладан теледўкон рекламаси каби рекламанинг) умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шунингдек, юқоридаги ҳолатлар юзасидан бошқа телеканаллар фаолияти бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида қўшимча лавозим жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 22:14

    'Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:17

    Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди

    Ўзбекистон Президенти БАА билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

    'Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги  туристик мажмуалар билан таништирилди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:10

    Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги туристик мажмуалар билан таништирилди

    Айни пайтда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳокимлар малака оширмоқда.

    'АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 20:07

    АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди

    АҚШнинг 2025 йилга мўлжалланган янги мудофаа бюджети лойиҳасида ленд-лиз ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

    'Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 19:50

    Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади

    Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган.

    'Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 17:04

    Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.