АсосийЖамият

Келаси ўқув йилидан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат ҳисобидан ўқийди

2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга етказилади.

'Келаси ўқув йилидан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат ҳисобидан ўқийди'ning rasmi

Президентнинг касбий таълим тизимида ислоҳотлар амалга оширишга қаратилган қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, 2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим, яъни иш жойида ўқитиш улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилади.

2026 йилдан мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб, ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш тизими жорий қилинади. Бунда 5 ёшдан — Атрофимиздаги касблар ўйинлари, 1–4-синфларда — Касблар алифбоси, 5–6-синфларда — Касблар олами, 7–9-синфларда эса Менинг келажакдаги касбим фанлари жорий қилинади. 2028 йилдан 9-синф якуний имтиҳонлари натижасига кўра, ўқувчилар техникумларга йўналтирилади.

Келаси йилдан ишлаб чиқариш таълими усталарининг маоши биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларникига тенглаштирилади ва ҳар устанинг ўқувчилари сони 20 нафардан ошмайди.

Техникум директорларига усталар учун ажратилган иш ҳақи фонди доирасида энг кам ойлик иш ҳақининг 15 бараваригача ойлик белгилаш ваколати берилади. Шунингдек, ҳар йили энг яхши 50 нафар уста ва ўқитувчи хорижда малака оширади.

Дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга ҳар ой БҲМнинг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади. Ушбу давр меҳнат стажига қўшилади. Дуал таълимни ташкил этган иш берувчиларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Шу билан бирга, 2026 йилдан бошлаб президент соврини учун “Касбий маҳорат миллий танлови” ўтказилади. Миллий рейтингда энг юқори 50 таликка кирган техникумларнинг ҳар бири БҲМнинг 3000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.

Қарор билан 2030 йилгача техникумларни тугатиш, уларнинг ер майдонлари ва биноларини хусусийлаштиришга мораторий эълон қилиниб, келаси йил 1 сентябрдан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан ўқиши, 11-синфни битирган талабгорлар эса тўлов-контракт асосида таҳсил олиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.