АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини ургани айтилмоқда

Ҳамкасбларининг айтишича, ўқитувчи аввал ҳам шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган.

'Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини ургани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси А. Л. мактаб ўқувчисини икки қўллаб ургани мазмунидаги видео тарқалди.  

Билдирилишича, ушбу педагог ўқувчиларга нисбатан мунтазам равишда уриш, ҳақорат қилиш ва айрим ҳолларда уларнинг буюмларини олиб ҳам қўйган.

Ҳамкасбларининг айтишича, ўқитувчи аввал ҳам шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган.

Ушбу вазиятга ойдинлик киритилиши ва масъуллар томонидан қонуний чоралар кўрилишини сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар