Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Ислом оламидаги мавқеи ва нуфузи тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоялаш, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишг аалоҳида эътибор қаратди.
2017 йилнинг 23 июнь куни Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши бу масалада қўйилган энг улуғ қадамлардан бири бўлди.
Қарор эълон қилиниши билан ана шу муҳташам марказни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Марказ биноси учун пойтахтимизнинг қадимий маънавий масканларидан бири - “Ҳазрати Имом” мажмуасига ёндош ҳудудданги қарийб 7 гектар майдондаги учқаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилмоқда. Бу марказ минг йиллар илгари муқаддам ота-боболаримиз асос солган цивилизациялар ҳамда уларнинг мантиқий давомибўлган Янги Ўзбекистоннинг илмий, маданий-маърифий салоҳиятини жаҳонга намоён қилиши лозим.
Марказдан бой музей ва кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари, ахборот-ресурс маркази, академия, архив ва қўлёзмалар фонди ўрин олади. Кутубхона ва фондларни мамлакатда ва чет элларда сақланаётга нқадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш ҳам кўзда тутилган.
Шу билан бирга маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморчилик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар бериш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самаралийўлга қўйиш мақсадида ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА каби халқаро ташкилотлар биланяқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам Марказнинг асосий вазифалари қаторидан жой олган.
Бугунги кунда Марказ биносининг ички дизайнини такомиллаштириш, контентини бойитиш, замонавий технологиядарни жорий этиш борасида қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ана шундай компанияларидан бири Франциянинг “WILMOTTE” компаниясидир.
Куни кеча Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Париж шаҳрида мазкур компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашув ўтказди. Унда компания вакиллари Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази контенти учун тадбиқ қилган лойиҳанинг навбатдаги тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Франциядаги Темурийлар даври тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси асосичиси ва президенти Фредерик Брессан ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниевлар иштирок этишди.
Мазкур учрашув давомида “WILMOTTE” компанияси Ўзбкекистондаги ислом цивилизацияси маркази эскпозициясидаги Иккинчи Ренессанс бўлими бўйича концепциясини тақдим этди. Концепцияда илгари сурилган лойиҳалар йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама қилиниб, тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган ушбу марказ жаҳон андозаларидаражасида бўлиши, буюк аждодларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшга ҳиссасини намойиш қиладиган йирик платформа бўлиши лозимлиги таъкидланди.