АсосийЖамият

Саудия Арабистони ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда

Бу ҳақда Миграцияси агентлиги хабар берди.

'Саудия Арабистони ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда'ning rasmi

Агентлик маълумотига кўра, талабгорлар Saudi German Hospital, Dr. Soliman Fakeeh Hospital, Dr. Sulaiman Al Habib Medical Group ҳамда Abeer Medical Group каби шифохоналарда ишлаши мумкин. Ишга қабул қилиш танловлари жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ва республика ҳудудларида онлайн ва офлайн шаклда ўтказилади.

Танлов манзил ва сана ҳақида қўшимча маълумот кейинроқ эълон қилинади.

Ишга қабул қилиш учун номзодлар ҳамширалик иши бўйича бакалавр ёки ўрта-махсус дипломга эга бўлиши, соҳа бўйича камида бир йил иш тажрибаси, 45 ёшдан ошмаган бўлиши ҳамда инглиз тилини мулоқот даражасида билиши лозим. Араб тилини билиш афзал ҳисобланади.

Маош 1000–1500 АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, малакали мутахассислар учун кўпроқ тўлов кўзда тутилган. Ҳафтасига олти кун, саккиз соатлик иш жадвали жорий этилади. Турар жой иш берувчи томонидан таъминланади.

Шунингдек, авиачипта харажатлари қопланади, ишчи виза расмийлаштирилади, тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминланади.

Суҳбатда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: https://forms.gle/gpjBfmKY9CMUe2aA8

Мурожаат учун телефон рақами: (+998 71) 202-33-55 (ички рақамлар: 123, 133, 210).

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда қиш мавсумида 24 соат ишловчи штаб ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2025 22:26

    Тошкентда қиш мавсумида 24 соат ишловчи штаб ташкил этилди

    Ушбу ишчи гуруҳ иссиқлик, газ, сув ва "свет"да узилишлар юзага келганда аҳоли мурожаатлари бўйича чоралар кўради.

    '"Ҳамиша соғ-омон бўлинг, қўлингиз дард кўрмасин, азиз шифокорлар!"'ning rasmi

    Жамият 08.11.2025 21:37

    "Ҳамиша соғ-омон бўлинг, қўлингиз дард кўрмасин, азиз шифокорлар!"

    Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади.

    'Бухорода талаба ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2025 18:24

    Бухорода талаба ўз жонига қасд қилди

    Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 18 ёшли талаба қиз талабалар ётоқхонасидаги кроватининг темир устунида сиртмоқ ясаб, бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган.

    'Браконерликка қарши курашиш ойлиги эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2025 16:28

    Браконерликка қарши курашиш ойлиги эълон қилинди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республикада ноябрь ойи "Браконерликка қарши курашиш" ойи деб белгиланди.

    'Сурхондарёда мактаб директори ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2025 15:19

    Сурхондарёда мактаб директори ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

    Бунга директорнинг лавозимдан олингани сабаб бўлган.

    'Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2025 13:01

    Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

    Ушбу мансабдор шахслар аввал ҳам судланган бўлиб, ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.