Ижтимоий тармоқда Бухоро давлат университетининг хорижий тиллар факультетининг 1-курс талабаси бўлган қиз университет ётоқхонасида ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат бўйича darakchi.uz'га маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 4 ноябрь куни 2007 йилда туғилган қиз талабалар ётоқхонаси кровати темир устунида сиртмоқ ясаб бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилиб вафот этган.
Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






