- Қизил рангли лак бўёғини ёқтирадиган аёлларнинг ўзларига ишончи баланд, катта давраларда ажралиб туришдан чўчишмайди. Ҳар ишда фақат ўз билимларига суянишади. Бундай характерли аёллар ташқаридан кучли кўринсалар-да, ички оламлари ниҳоятда таъсирчан.
- Қора бўёқ таваккалчиларнинг услуби. Одатда бундай рангни қизил, пушти ёки сариқ лак билан аралаштириб суртишади. Қора рангни танлаган аёл билан муомалага эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у ўзини хафа қилдириб қўядиганлардан эмас.
- Оқ рангли лак билан французча маникюр қилиш урф бўлган. Бу ранг кўнгилчан аёлларнинг танлови. Либоси, юриш-туриши ва у ҳақида билдирилган фикрларга бефарқ бўлмаган аёллар ушбу рангни маъқул кўришади. Ҳа-я, агар қўл териси қуёшда қорайган бўлса, оқ рангдан фойдаланмаган дуруст.
- Оч пушти рангли лак кундалик фойдаланиш учун қулай. Бу рангни ўзига ишончи баланд, қатъиятли ва уддабурон аёллар танлашади. Суртилганида ажралиб турмаслиги, ҳам бир неча кунга етиши билан асқотади.
- Мовий ранг лакни либосига мослаб суртиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу рангнинг ихлосмандлари қаерда ва кимга қандай муомала қилиш кераклигини яхши билишади. Характер жиҳатдан эса оғир-босиқ инсонлар.
- Кўк ранг янгиликлардан чўчимайдиганларнинг танлови. Асосан ўрта ёшли аёллар кўк рангли лакдан фойдаланишади.
- Сиёҳранг лакдан фойдаланадиган аёллар етти ўлчаб бир кесадиган ҳилиданлар. Уларда кузатувчиликни кўриш мумкин. Аммо қайсарликлари ҳам йўқ эмас.
06.12.2016 10:55





