BBC 2024-йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди.
Мазкур рўйхатда тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шерон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева ҳам бор.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик Дилором Йўлдошева икки йил аввал бахтсиз ҳодиса сабаб иккала оёғини ҳам йўқотган. Бироқ у умидсизликка тушмаган ва ўзининг тикувчилик бизнесини очган. Аёл ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўнлаб аёлларни даромад билан таъминлаган.