АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

'Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Нукус кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи қисмида 13 июнь куни ёнғин содир бўлди.  Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин ҳақидаги хабар соат 10:21 да шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига 10:23 да етиб борган.

Ёнғин бошланганидан сўнг уй аҳолиси хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Ҳодиса соат 11:00 да ёнғин тарқалиши тўхтатилган, 11:10 да эса тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда бинoning ташқи қопламаси аланга олгани акс этган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар