АсосийДУНË

Папа Лев XIV “Реал Мадрид”нинг фахрий аъзосига айланди

Ўз навбатида, Папа Лев XIV клуб президентига эсдалик медалини тақдим этган.

'Папа Лев XIV “Реал Мадрид”нинг фахрий аъзосига айланди'ning rasmi

Рим Папаси Лев XIV “Реал Мадрид” футбол клубининг фахрий аъзоси этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, клуб президенти Флорентино Перес раислигида ўтказилган директорлар кенгаши йиғилишида Папа Лев XIVга “Реал Мадрид”нинг энг юқори эътирофларидан бири ҳисобланган фахрий аъзолик унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, жорий йилнинг 8 июнь куни Папа Лев XIV Мадрид архиепархияси вакиллари билан учрашув доирасида “Сантьяго Бернабеу” стадионига ташриф буюрган. Ташриф чоғида Флорентино Перес унга исми ва 1 рақами туширилган махсус “Реал Мадрид” футболкасини ҳамда стадион макетини совға қилган.

Ўз навбатида, Папа Лев XIV клуб президентига эсдалик медалини тақдим этган.

Клуб баёнотида қайд этилишича, мазкур қарор орқали “Реал Мадрид” бутун дунё бўйлаб тинчлик, бирдамлик ва адолат ғояларини тарғиб қилиб келаётган шахсга бўлган ҳурматини ифода этган.

Аввалроқ Папа Лев XIV “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги рақобатда мадридликлар жамоасига хайрихоҳ эканини маълум қилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ким Чен Ин Путинни Россия куни билан табриклади'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:11

    Ким Чен Ин Путинни Россия куни билан табриклади

    Шимолий Корея раҳбари, шунингдек, мамлакат ҳар доим Россия билан бирга бўлишини билдирган.

    'Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:39

    Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди

    Суд жараёни бир неча ой давом этган бўлиб, айблов томони юқори мансабдор шахснинг ҳаракатлари мамлакат сиёсий тизими ва давлат институтларига жиддий путур етказганини таъкидлаган.

    'Трамп Эрон билан урушни тугатиш бўйича келишув яқинлигини айтди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:10

    Трамп Эрон билан урушни тугатиш бўйича келишув яқинлигини айтди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан қуролли можарони тугатишга қаратилган дастлабки келишув деярли тайёр бўлганини маълум қилди.

    'Россия Суриядаги ҳарбий базалари тақдирини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    ДУНË Бугун 03:16

    Россия Суриядаги ҳарбий базалари тақдирини муҳокама қилмоқда

    Бироқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили эҳтимолий ўзгаришларнинг мазмуни ёки муддатлари ҳақида аниқ маълумот бермади.

    'Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни буюргани айтилди'ning rasmi

    ДУНË 11.06.2026 17:38

    Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни буюргани айтилди

    Айни пайтда Эрон томони расмийлари мазкур баёнот юзасидан ҳозирча муносабат билдирмаган.

    'Хитойдаги кучли портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 11.06.2026 08:55

    Хитойдаги кучли портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

    Айни вақтда ҳодиса жойида қутқарув ва тиклаш ишлари давом этмоқда.