Грознийда Аҳмад Қодиров номидаги махсус полиция полкининг казарма бинолари дрон ҳужумига учради. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, дрон 00:55 да уриб туширилган. Тўрт нафар қоровул енгил жароҳат олган, шахсий таркиб бу пайтда ҳимояланган биноларда бўлган.
Ҳавода портлаган учувчисиз учиш аппарати том қисмига зарар етказди ва ойналарни синдирди. Ерга тушган парчалар кичик ёнғин чиқишига сабаб бўлди, бироқ у тезда ўчирилди, деди Қодиров.
Чеченистон раҳбари ҳужумда Украинани айблади ва фронтда жавоб бериш билан таҳдид қилди. Унинг сўзларига кўра, Чеченистондан 84 минг кўнгилли ва жангчиларидан иборат захира биринчи буйруқ билан олдинга чиқишга тайёр.