АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган. Суд қарори билан ҳуқуқбузар 15 суткага маъмурий қамоққа олинган.

'Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида йўлдаги келишмовчилик ортидан аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркакка нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа йўл ҳаракати вақтида юзага келган низо оқибатида содир бўлган. Эркак аёл ҳайдовчи билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган. Суд қарори билан ҳуқуқбузар 15 суткага маъмурий қамоққа олинган.

Шунингдек, жабрланувчи аёлга нисбатан ҳимоя ордери расмийлаштирилган.

Маълум қилинишича, суд жараёнида эркак ўз айбини тўлиқ тан олиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган ҳамда жабрланувчидан кечирим сўраган.

    Бошқа янгиликлар