АсосийДУНË

Дунёнинг энг хавфсиз 5 давлати маълум қилинди

Global Peace Index’нинг 2026 йилги ҳисоботига кўра, Исландия дунёдаги энг хавфсиз давлат сифатида яна биринчи ўринни эгаллади.

'Дунёнинг энг хавфсиз 5 давлати маълум қилинди'ning rasmi

Рейтинг хавфсизлик даражаси, жиноятчилик, ҳарбий можаролар хавфи, ижтимоий барқарорлик ва аҳолининг ўзини хавфсиз ҳис қилиши каби 23 та мезон асосида шакллантирилган.

Ҳисоботга кўра, дунёнинг энг хавфсиз беш давлати қуйидагилар бўлди:

  1. Исландия;
  2. Янги Зеландия;
  3. Швейцария;
  4. Словения;
  5. Ирландия.

Таҳлилчиларга кўра, мазкур мамлакатларнинг юқори ўринларни эгаллашига паст жиноятчилик даражаси, сиёсий барқарорлик, кучли ижтимоий ҳимоя тизими ва аҳоли ўртасидаги юқори ишонч муҳити сабаб бўлган.

Хусусан, Исландия 2008 йилдан буён деярли узлуксиз равишда рейтингнинг биринчи поғонасини сақлаб келмоқда. Янги Зеландия эса 2026 йил натижаларига кўра иккинчи ўринга кўтарилди.

Швейцария иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги билан ажралиб турса, Словения илк бор энг хавфсиз бешликдан ўрин олди. Ирландия эса паст зўравонлик даражаси ва халқаро можаролардан четда туриши билан юқори баҳоланди.

Ҳисоботда Ўзбекистон ҳам ижобий натижа қайд этган. Мамлакат Global Peace Index 2026 рейтингида 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 10 поғона юқорилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани қайд этиб, минтақада биринчи ўринни эгаллади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон АҚШ зарбаларига жавоб қайтарди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:35

    Эрон АҚШ зарбаларига жавоб қайтарди

    Американинг 21 та ҳарбий нишони ҳужумга учраган.

    'Нетаньяху Трампга қаршими?'ning rasmi

    ДУНË 09.06.2026 10:01

    Нетаньяху Трампга қаршими?

    BBC мухбири айнан шу савол билан АҚШ раҳбарига юзланди.

    'Эронда кўллар қуриб битяпти'ning rasmi

    ДУНË 09.06.2026 09:05

    Эронда кўллар қуриб битяпти

    Мамлакат аҳолиси 31 минг қишлоқни бутунлай ташлаб кетган.

    'Италия прокуратураси Исроил вазири Итамар Бен-Гвир устидан тергов бошлади'ning rasmi

    ДУНË 09.06.2026 05:40

    Италия прокуратураси Исроил вазири Итамар Бен-Гвир устидан тергов бошлади

    Рим прокуратураси тергови Бен-Гвирнинг фаоллар Исроилнинг Ашдод портида сақланган вақтдаги ҳаракатларига қаратилган.

    'Ҳусийлар апрелдан бери илк бор Исроилга ракета учирганини маълум қилди'ning rasmi

    ДУНË 08.06.2026 09:53

    Ҳусийлар апрелдан бери илк бор Исроилга ракета учирганини маълум қилди

    Ҳусийлар қуролли кучлари тарқатган баёнотда Қизил денгизда Исроил кемалари ҳаракатланишига тўлиқ тақиқ жорий этилгани ҳам маълум қилинган.

    'Россияда Путин хавфсизлиги учун мўлжалланган махсус камералар тизими вақтинча ўчирилди'ning rasmi

    ДУНË 08.06.2026 09:50

    Россияда Путин хавфсизлиги учун мўлжалланган махсус камералар тизими вақтинча ўчирилди

    Мутахассислар фикрича, бундай технологиялар хавфсизлик соҳасида янги имкониятлар яратаётган бўлса-да, давлат раҳбарлари ва стратегик аҳамиятга эга шахсларни ҳимоя қилиш вазифасини янада мураккаблаштирмоқда.