АсосийДунё

Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига ҳам импичмент эълон қилинди

Хан Док Су Жанубий Корея президенти вазифасини 14 декабрь куни ҳарбий ҳолат жорий этилгандан сўнг Юн Сок Ёль лавозимидан четлатилганидан сўнг эгаллаганди.

'Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига ҳам импичмент эълон қилинди'ning rasmi

Жанубий Корея Миллий ассамблеяси (парламенти) президент вазифасини бажарувчи, шунингдек, бош вазир лавозимини эгаллаб турган Хан Док Су импичменти учун овоз берди.Бу ҳақда Yonhap ёзмоқда.

300 нафар депутатдан 192 нафари импичментни ёқлаб овоз берди, қаршилар йўқ. Шу билан бирга, конституцияга кўра, президент импичменти учун 300 депутатнинг 200 овози керак. Бироқ, бошқа юқори мартабали амалдорлар, жумладан, бош вазир учун кўпчилик овози (151 овоз) етарли. Овоз бериш арафасида Миллий ассамблея спикери У Вон Сик овозлар бош вазир импичменти учун овоз бераётгандек ҳисобланишини айтганди.

Хан Док Су Жанубий Корея президенти вазифасини 14 декабрь куни ҳарбий ҳолат жорий этилгандан сўнг Юн Сок Ёль лавозимидан четлатилганидан сўнг эгаллади. Хан Док Суни четлатиш учун овоз бериш ташаббусини мухолифатдаги "Корея Тобуро Демократик партияси" бошлаб берди.

Бу ҳаракат Хан Док Су ҳукумати Юн Сок Ёль ва унинг рафиқаси Ким Гон Хи ҳақидаги тергов қонун лойиҳаларини кўриб чиқишдан ва мамлакат конституциявий суди таркибига уч судьяни тайинлашдан бош тортганидан кейин содир бўлди. Номзодлар учун парламент овоз берди, аммо Хан ҳукмрон партия ва мухолифат сиёсий келишувга эришмагунча уларни лавозимга қўйишдан бош тортди.

Мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлга нисбатан импичментнинг тасдиқланиши суд таркибига боғлиқ. Судьялар сони кам бўлса, у президент лавозимида қолиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади. Жанубий Корея Конституциявий суди тўққиз нафар судьядан иборат. Юнни импичмент қилиш тўғрисидаги қарорни камида олти нафар судья қўллаб-қувватлаши керак. Ҳозирда унинг таркибида атиги олтита судья бор, шунинг учун ҳатто битта қарши овоз ҳам Юнга ҳокимиятда қолишга имкон беради, деб тушунтиради BBC News.

Жанубий Кореядаги сиёсий инқироз 3 декабрь куни президент Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилгандан сўнг бошланди ва уни конституциявий тартибни КХДР таҳдидларидан ҳимоя қилиш учун зарур чора деб атади. Оқибатда парламент президентга импичмент эълон қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Уйда ёлғиз” фильмидаги уй сотиб юборилди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2024 15:26

    “Уйда ёлғиз” фильмидаги уй сотиб юборилди

    Қарийб 850 метр квадрат майдонга эга икки қаватли ғиштли уй жорий йил май ойида 5,25 миллион долларга баҳоланган.

    'Трамп сўнгги икки йилда энг кўп Украинадаги урушни тугатишга ваъда берган'ning rasmi

    Дунё 27.12.2024 13:21

    Трамп сўнгги икки йилда энг кўп Украинадаги урушни тугатишга ваъда берган

    Унинг оммавий баёнотлари, матбуот анжуманлари ва интервьюлари таҳлил қилинди.

    'Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири 92 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2024 12:42

    Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири 92 ёшида вафот этди

    Манмоҳан Сингҳ 2004 йилдан 2014 йилгача бош вазир сифатида ишлаган.

    'Путин газни Польша орқали Европага етказиб беришни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2024 12:09

    Путин газни Польша орқали Европага етказиб беришни таклиф қилди

    Украина Россиядан ташқари ҳар қандай давлатдан газни Европага етказиб беришга розилигини айтган.

    'Қирғизистонда давлат тилида хизмат кўрсатмайдиган ташкилотлар жавобгарликка тортилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 27.12.2024 09:50

    Қирғизистонда давлат тилида хизмат кўрсатмайдиган ташкилотлар жавобгарликка тортилиши мумкин

    Мамлакатда мижозларга фақат рус тилида хизмат кўрсатаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар тушган.

    'ЖССТ раҳбари турган аэропорт Исроил ҳаво ҳужумига учради'ning rasmi

    Дунё 26.12.2024 22:57

    ЖССТ раҳбари турган аэропорт Исроил ҳаво ҳужумига учради

    У ташкилотнинг ҳибсга олинган ходимларини озод қилиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Яманга борган.