АсосийМаданият

Гринвич расадхонаси ва Мирзо Улуғбекнинг буюк илмий мероси

Лондон яқинидаги машҳур Гринвич расадхонаси қурилишида аждодларимизнинг илмий ютуқлари, жумладан, Мирзо Улуғбекнинг кашфиётлари муҳим ўрин тутган.

'Гринвич расадхонаси ва Мирзо Улуғбекнинг буюк илмий мероси'ning rasmi

Лондон яқинидаги машҳур Гринвич расадхонаси 1675 йилда инглиз қироли Карл II ташаббуси билан денгизчилар учун координатларни аниқлаш мақсадида барпо этилган. Расадхонада нолинчи меридиан аниқланган бўлиб, айнан шу ҳудудда "Гринвич вақти" атамаси вужудга келган.  

Мирзо Улуғбекнинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари ва унинг мактабига тегишли устурлоб Гринвич расадхонасида илмий ишлар учун асос бўлган. Ушбу қўлёзма Самарқандда ёзилган ва шогирди Али Қушчи томонидан Истанбулга олиб келинган.  У Самарқанддан кўплаб асарлар, расадхонада ишлатилган асбоб-ускуналарни, демакки ушбу қўлёзмани ҳам ўзи билан Истанбулга олиб келган бўлиши мумкин.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабарига кўра, Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташрифи давомида ушбу қўлёзма билан танишган.

"Қўлёзма ҳошиясидан ўрин олган лотин тилидаги қайдлар эса, инглиз олими Жон Гривз (1602-1652) га тегишли. Биз Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси билан Оксфордга борганимизда бу қўлёзма билан ҳам танишдик. Бодлеан кутубхонаси Шарқ қўлёзмалари бўлими куратори Николас Контоваснинг айтишича, Гривз ўша йилнинг апрелида Усмонийлар пойтахтида инглиз савдогари ва консули Питер Уайтнинг кўмагида Али Қушчи Самарқанддан келтирган қўлёзмаларни, астрономик асбобларга ҳам эга бўлади ва Лондонга қайтади. Улар орасида мисрлик олим Птоломейнинг “Алмагест” асари шарҳи - Абдураҳмон ас-Суфийнинг “Қўзғалмас юлдузлар тасвири ҳақида китоб” асари, Мирзо Улуғбекнинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари, шарқона устурлоб ҳам бўлган", —  деди Фирдавс Абдухолиқов.

Жон Гривз Улуғбекнинг асари асосида Шарқ тақвимларини ўрганиб, Ернинг Қуёш атрофидаги ҳаракатини аниқлаган. У Улуғбек тақвими Юлий Цезарь календаридан аниқ ва мукаммал эканини исботлаб, янги тақвимни жорий этишни таклиф қилган.  

Гринвич расадхонаси жаҳон миқёсида илмий вақт ва координат тизимининг асоси бўлиб, бу ютуқларда Мирзо Улуғбекнинг асарлари ва мактабига тегишли улкан илмий ҳисса мужассам.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озодбек Назарбеков "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" бўлди'ning rasmi

    Маданият 14.12.2024 08:02

    Озодбек Назарбеков "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" бўлди

    Озодбек Назарбеков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди.

    'Халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Маданият 13.12.2024 18:27

    Халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди

    Кино, театр ва дубляж устаси мингдан ортиқ фильмларни овозлаштиришда иштирок этган.

    'Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби маълум бўлди'ning rasmi

    Маданият 07.12.2024 23:45

    Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби маълум бўлди

    Юлдуз Усмонова марҳум санъаткор ҳақида ҳақиқатни гапирди.

    'Шукурнинг амали нима?'ning rasmi

    Маданият 07.12.2024 12:38

    Шукурнинг амали нима?

    “Тамаддун. Маданият. Маърифат” шиори остида ватан кезаётган “Маърифат карвони” олимлар, зиёлилар, нотиқларнинг кутилмаган ва ҳайратланарли мулоқотларига бой бўлмоқда.

    'Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация  BBC ахборот корпорациясида бўлди'ning rasmi

    Маданият 02.12.2024 12:09

    Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация  BBC ахборот корпорациясида бўлди

    Лондонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази раҳбари Лондондаги BBC ахборот корпорацияси вакиллари билан учрашди.

    'Лондонда "Хамса" асарининг ноёб қўлёзмаси топилди'ning rasmi

    Маданият 30.11.2024 14:00

    Лондонда "Хамса" асарининг ноёб қўлёзмаси топилди

    Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги "Christie's" ва "Sotheby's" аукцион савдо уйларида бўлди.