Европа Иттифоқи нефт савдоси билан шуғулланувчи Нильс Троостга Россиянинг алоқадорлиги сабабли санкциялар киритди. Ушбу Нидерландия фуқароси Украинанинг кенг миқёсли босқинидан кейин Ғарб томонидан жорий қилинган нефт нархларини чеклаш боғлиқ равишда нишонга олинган биринчи Европа Иттифоқи фуқароси ҳисобланади.
Айни пайтда Швейцарияда яшовчи Троост Financial Times газетасига берган баёнотида бу қарорни танқид қилди.
Унинг фикрича, бу собиқ бизнес ҳамкорининг бизнес алоқалари бузилганидан кейин Москва билан алоқаларини бўрттириб кўрсатиш кампанияси натижасидир.
Ўтган ҳафта эълон қилинган Financial Times текшируви шуни кўрсатдики, Троостнинг бизнес ҳамкори Гаурав Кумар Шривастава унга “Марказий разведка бошқармасига ишлайдиган махфий ходим эканлигини айтиб, Троостнинг компаниясига Россия нефт хомашёси билан қонуний равишда савдо қилишига рухсат бериш учун AҚШ Ғазначилигидан лицензия олиб беришни ваъда қилган.
Троост бунинг ёлғонлигини аниқлаб, 2023 йил май ойида ҳамкорликни тўхтатганидан кейин Шривастава унинг обрўсини тўкиш кампаниясини бошлаган: Троостнинг эҳтимолий қонунбузарликлари ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотларни дипломат ва журналистларга жўната бошлаган эмиш.
Шривастава эса бу айбловларни рад этиб, Троостнинг ўзини ёлғончиликда айблади. Троост ва унинг компанияси директорларидан бири Франсуа Маурон 2024 йилнинг февралида ва 2023-йилнинг ноябрида Буюк Британия томонидан санкцияларга тортилган эди. ЕИ санкциялари Троостнинг Женевада жойлашган Paramount Energy & Commodities DMCC компаниясининг 2022 йил июн ойида Россия нефт савдоси фаолиятини Дубайдаги шўъба корхонасига ўтказиш тўғрисидаги қарорига ишора илади.
Троостнинг матбуот котиби Европа Иттифоқининг юқорида зикр этилган ҳаракатига ишора қилиб, шундай деди:
“Ушбу қарор ҳеч қандай қонун ёки фактга асосланмаган. Жаноб Троост ҳам, унинг компаниялари ҳам ҳеч қачон қонун ёки қоидаларни бузмаган ва .... унга нисбатан Нидерландияда, Швейцарияда ёки AҚШда бирор суриштирув ўтказилганидан хабари йўқ" ва ... Европа Иттифоқининг санкциялари белгиланишига эътироз билдиради.
Бунга жавобан Шривастава шундай деди:
“Европа Иттифоқи ўзи санкциялар қўйган шахслар ва ташкилотларни синчковлик билан текширади. Далиллар гапирди."