Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг 6 та ҳудудида жойлашган 10 нафар болани ватанга қайтариш бўйича ишлар бошланган.
Ўрганишлар жараёнида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасалари кўмагида яна 5 нафар бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланди.
Бугун тонгда жами 15 нафар болалар Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўз оилаларига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги Болалар уйига жойлаштирилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибидаги "Инсон" марказлари ходимлари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар фаол иш олиб бориб, болаларни қабул қилиш учун уларнинг оилаларини ҳар томон тайёрлашда иштирок этишди. Болалар қайтарилгач, мутасадди ходимлар уларнинг оилавий муҳити ва боланинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилади ва зарурият туғилганда ижтимоий хизматлар бириктиради