Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус Яман пойтахти Сана аэропортида Исроил ҳаво кучлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда унинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида хабар берилган.
Унинг сўзларига кўра, у БМТ билан ташкилотнинг ҳибсга олинган ходимларини озод қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ва Ямандаги гуманитар вазият ҳолатини баҳолаш бўйича қўшма миссияда иштирок этган.
"Тахминан икки соат олдин, биз Санадан парвозга чиқмоқчи бўлганимизда, аэропорт ҳаводан бомбардимон қилинди", деб ёзди ЖССТ раҳбари.
Гебреесуснинг тушунтиришича, миссия экипаж аъзоларидан бири яраланган, аэропортда камида икки киши ҳалок бўлган. Шунингдек, зарбалар натижасида ҳаво ҳаракатини бошқариш минораси, учиш зали ва учиш-қўниш йўлаги ҳам зарар кўрган.
ЖССТ раҳбарининг қайд этишича, келганлардан бири делегация жойлашган жойдан бир неча метр нарида бўлган.