АсосийДунё

Путин газни Польша орқали Европага етказиб беришни таклиф қилди

Украина Россиядан ташқари ҳар қандай давлатдан газни Европага етказиб беришга розилигини айтган.

'Путин газни Польша орқали Европага етказиб беришни таклиф қилди'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин газни Польша орқали Европа давлатларига етказиб беришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.

Путиннинг сўзларига кўра, Украина орқали газ транзити бўйича шартнома янги йилга бир неча кун қолганда узайтирилмайди. Москва ҳар қандай контрагент билан шартнома бўйича транзитни давом эттиришга тайёр. Украина Россиядан ташқари ҳар қандай давлатдан газни Европага етказиб беришга розилигини айтган.

Шартнома йўқ ва уч-тўрт кун ичида уни тузиш мумкин эмас. У бўлмайди, деди Путин.

У Россия ҳеч қачон Европага газ етказиб беришдан бош тортмаганини ва “иқтисодий масалаларни сиёсийлаштирмаслик” тарафдори эканини таъкидлади.

Польша ўз ҳудуди орқали маршрутни ёпди — у ерда фаол маршрут ҳам бор, унга ҳеч ким зарар етказмаган, ҳеч қандай портлашлар бўлмаган, у ишлаяпти, фақат тугмани босиш кифоя — шунда ҳаммаси Польша ҳудуди орқали ўтади. У Ямал-Европа деб аталади ва тўғридан-тўғри Польша ҳудудидан ўтади. Марҳамат, эртага ишга туширинг — биз етказиб берамиз, деди Россия президенти.

Украина ҳудуди орқали Россия газини етказиб бериш бўйича шартнома 2024 йил охирида тугайди. Украина уни узайтиришни истамаслигини маълум қилган. “Газпром” билан транзит бўйича келишув 2019 йилдан бери амал қилмоқда.

Бундан ташқари, Россия нефтини Украина орқали Европа иттифоқига “Дружба” нефть қувури орқали ҳам етказиб беради. Украинанинг “Укртрансафта” ва Россиянинг “Транснефть” компаниялари ўртасидаги шартнома 2029 йилгача амал қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.