АсосийЖамият

Фарғонадаги “заправка”да ёнғин бўлди

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди.

'Фарғонадаги “заправка”да ёнғин бўлди'ning rasmi

Бугун, 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди.  

Маълум қилинишича, ёнғин қуршаб олинган ва уни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Вазият назорат остида”, дейилади хабарда.

Ёнғин нимадан келиб чиққани ва жабирланганлар ҳақида ҳозирча малумотлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар