АсосийSUG'DIYONA

«Қиш нафаси» пироги - лимон билан янада хуштаъм!

Зарур масаллиқлар (10 бўлак учун): хамирига: 200 гр. маргарин, 2 стакан ун, ярим стакан шакар, 2 дона тухум сариғи; ичига солишга: 100 гр. сариёғ, 1 стакан шакар, 3 дона тухум, 2 та апельсин, битта лимон, қанд упаси.

Тайёрланиши: 1. Маргарин ва унни аралаштиринг. Ярим стакан шакар ва тухум сариғини қўшинг-да, юмшоқ хамир қоринг. Айлана шаклдаги ёғланган қолипга хамирни солиб, атрофини кўтариб чиқинг. 180 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқага қўйинг.

2. Тухумни шакар билан кўпиртириб, юмшатилган сариёғ қўшинг. Лимон ва апельсин пўстини қирғичдан ўтказиб, шарбатини сиқиб олинг.

3. Тухумли аралашмага лимон ва апельсин шарбати, қириндисини солиб, аралаштириб турган ҳолда паст оловда қайнатинг. Кейин 1 соат музлаткичга қўйинг.

4. Кремни коржга солиб, пирог юзини лимон бўлаклари билан безанг-да, қанд упаси сепинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат. 

Бошқа янгиликлар