АсосийЖамият

Меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба ҳисобга олинмайди

Ўзгариш ишдан бўшаш ёки таътилнинг бир қисмини компенсацияга алмаштириш ҳолатида тўловлар камайишига олиб келиши мумкин.

'Меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба ҳисобга олинмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда энди якшанба куни инобатга олинмайди. Меҳнат кодекси бу ҳақдаги тегишли банд билан тўлдирилади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақида хабар берилган эди. Ҳужжат билан ходим ишдан бўшаганда меҳнат таътилини компенсацияга алмаштириш чоғида ҳам якшанба пулли компенсация тўлашда ҳисобга олинмаслиги белгиланди.

Эндиликда иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг давомийлиги жами 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. Шу кунгача бу иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан бошлаб бир йил давомида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ошмаслиги керак эди.

Бундан ташқари, 18 ёшгача бўлган шахсларга ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди. Агар ўриндошининг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлати ходимлари мустасно) ҳам йўл қўйилмайди.

12 ёшга тўлмаган икки нафар ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга), уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда давомийлиги камида 14 календарь кунгача таътил берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда ноқонуний кумуш савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:10

    Самарқандда ноқонуний кумуш савдосига чек қўйилди

    Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари 18 килограмм кумушни 21 минг долларга сотмоқчи бўлган уч шахсни жиноят устида қўлга олди.

    'Хабиб Нурмагомедов “Жар” спорт мажмуасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Хабиб Нурмагомедов “Жар” спорт мажмуасига ташриф буюрди

    У Отабек Умаров ҳамроҳлигида аралаш жанг санъати бўйича тайёргарлик жараёнлари билан танишди ва ўз тавсияларини берди.

    'Математика олимпиадаси саволлари тарқалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:05

    Математика олимпиадаси саволлари тарқалди

    Ижтимоий тармоқларда Асосий олимпиаданинг туман босқичи саволлари ноқонуний тарқалганидан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий баёнот берди.

    'Пахтакор метро бекатида аёлга нисбатан шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Пахтакор метро бекатида аёлга нисбатан шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

    23 ёшли йигит қилган ишидан пушаймон эканини айтди ва суддан енгиллик сўради.

    'Ўқиш мақсадида хорижга кетаётган ўзбекистонликлар сони очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:52

    Ўқиш мақсадида хорижга кетаётган ўзбекистонликлар сони очиқланди

    Улардан кўпчилиги Тожикистонда ўқишни танлаган.

    'Чинозда йўлни тўсиб, тартибсизлик уюштирганлар қамалди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 22:34

    Чинозда йўлни тўсиб, тартибсизлик уюштирганлар қамалди

    Ҳар икки фуқаро ҳам жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.