АсосийЖамият

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

Ушбу мансабдор шахслар аввал ҳам судланган бўлиб, ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

'Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Самарқанд вилояти Ургут туман тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 млн. сўмлик камомад бўйича прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 167-модддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилади. 

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси мазкур жиноят ишининг унда гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахслардан бирига тегишли қисмини танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. 

Сўнгра ҳоким ёрдамчиси ушбу пулларни маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур қонун ҳимоячиси ҳам 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Маълум бўлишича, адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишининг гумондор шахсга тегишли қисмини ЖПКнинг 84-моддаси билан тугатиб беришни ваъда қилган. 

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳоким ёрдамчиси муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан, адвокат эса 168-моддаси билан судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

    Бошқа янгиликлар