1

Сиз қандай келинсиз? Қайноналар учун шпаргалка!

СУҒДИЁНА 12.12.2016, 15:34
Теглар: Аёл, Оила, Келин
Сиз қандай келинсиз? Қайноналар учун шпаргалка!

Қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, қандай келин эканлигингизни би-и-ир исботланг.

 

Қайнона ва келинлар муносабати ҳақида газета-журналларда юзлаб мақолалар ёзилган, фильмлар суратга олинган, ҳаттоки қўшиқлар ҳам куйланган. Қай бирига қараманг, келин бечора қурбон, қайнона эса уни ямламай ютишга тайёр «анаконда»! Лекин, ҳозирги қизлар ҳам анойи эмас-да. «Келинлик» мақомига эришганига 3 кун бўлмасдан, қайнонасини токчага чойнакдек териб қўйишни орзу қилишади. «Жуда ошириб юбордингиз» дейсизми?! У ҳолда қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, қандай келин эканлигингиз (ёки келажакда) ни би-и-ир исботланг.

 

Йўриқнома

Жадвалга асосланиб,  балларни ҳисобланг:

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

а

4

2

4

2

4

6

2

4

б

8

6

6

4

2

4

4

2

в

2

8

2

8

6

2

8

8

г

6

4

8

6

8

8

6

6

 

 

1. Турмуш ўртоғингизнинг оила аъзолари билан муносабатингизни тўғри таърифловчи вариантни белгиланг:

а) Нимагадир уларни ўз оила аъзоларимдек қабул қила олмаганман;

б) Эримнинг яқинларидан ташқари амма-хола, амаки-тоға ва уларнинг фарзандлари билан ҳам борди-келдини ўрнига қўяман;

в) Қайнонам жуфти ҳалолимнинг онаси, унинг сиҳат-саломатлиги, иссиқ-совуғидан хабар олиб туриш вазифам;

г) Очиғи, қайнота-қайнонамни ўз ота-онамдек яхши кўраман.

2. Халқ орасида қайноналар ҳақида айтиладиган гапларга муносабатингиз:

а) «Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди» деган нақлни эшитганмисиз...

б) Назаримда, ёмон қайноналардан ҳам долзарброқ мавзулар бор. Яна, ҳаммани тенг кўриш нотўғри;

в) Бўлажак келинлар буни огоҳлантириш сифатида қабул қилганлари яхши, ҳар бир гапнинг тагида бирор асос бўлади;

г)  «Пашшадан фил ясаш»га устамиз-да!

3. Қайнонангизга совға харид қилиш лозим. Бу вазиятда сизнинг ҳаракатингиз...

а) Атайин совға олмайман, сочиқ, идиш-товоқ тўплами ёки шунга ўхшаш бирор буюм бемалол ҳадянинг ўрнини босолади;

б) Эримдан пул оламан. Қайнонам билан бозорга тушиб, ўзларига ёққан ва керакли нарса ёки либосни харид қиламиз; 

в) Мен яхши келинман, ойижонимдан бемаслаҳат иш қилмайман;

г) Дидимга ишонаман, шу вақтгача панд бермаган.

4. Бирор бир ҳолатда қайнонагиз сизга кўмаклашмоқчи эканини айтса, сиз нима қиласиз?

а) Севинчим ичимга сиғмай кетади, ҳар қалай улар мендан тажрибалироқ;

б) Барча ишларни ўзим бажаришга ўрганганман. Атрофдагиларнинг менга ақл ўргатгани ёқмайди;

в) Биз бир оиламиз, шундай экан «бир ёқадан бош чиқариб» иш қиламиз;

г) Қайнонажонимнинг кўмакларисиз бирорта ҳам ишим битмайди, мен ҳам уларга ҳар қандай юмушда мададкорман.

5. Оилада дилхираликка сабаб бўлувчи воқеа юз берди, шунда сиз...

а) Ҳаммаси изига тушиб кетгунига қадар индамай юраман;

б) Мен келинман. Узр сўраш ҳамда «яраш оши»ни пишириш менинг вазифам;

в) Бизнинг оилада бундай ҳолатлар бўлмайди. Қўлимдан келганча, ноқулай вазиятларни бартараф этишга ҳаракат қиламан;

г)  Айб менда бўлмаса, умуман бу ҳақида ўйламайман. Нима бўлса, бўлар!

6. Сизнингча, оилангизда ким бошлиқ?

а) Бизда ҳамма тенг ҳуқуқли! Барча масалаларни эрим билан бамаслаҳат ҳал этамиз;

б) Ҳар ким ўз шахсий ҳудуди ва ҳаётига эгалик қилиши тарафдориман. Айрим ишларимга ҳатто эримни ҳам аралаштирмайман;

в) Шубҳасиз, турмуш ўртоғим!

г) Эрим билан қайнонамга «Хўп, хўп!» дейман-у, ўз билганимдан қолмайман.

7. Қайнонангизни қай бир иши сизни ранжишингизга сабаб бўлиши мумкин?

а) Қайнотам, қайин-бўйинларим билан мени муҳокама қилишса хафа бўламан;

б) Эримга мени ёмонласалар...

в) Ҳамкасб ёки дугоналаримдан мен ҳақимда сўраб-суриштирганида кўнглим озор чеккан бўларди;

г) Менга совуқ ва бефарқ муомалада бўлишларини кўтаролмайман...

8. Кимдир сиздан маълум бир иш юзасидан маслаҳат сўради. Аммо кейинчалик у барибир ўз билганича иш тутди. Шунда сиз...

а) Аҳамият ҳам бермайман, ҳар ким ўзи хоҳлагандек иш қилади;

б) «Менинг фикрим бу инсонга бир тийин эканда» деб хафа бўламан;

в) Қулай вазият пайдо бўлганда, «ўз билганингдан қолмас экансан, нега маслаҳатлашдинг?» деб нишимни суқиб оламан;

г) Маслаҳат ошимиз қандай якун топгани билан қизиқаман.

 

16 дан 26 баллгача

Тиришиб-тирмашиб қайнонангизни кўнглини олишга ҳаракат қиласиз. Бу ишингиз тўғри. Нега деганда ёш оилангиз бутунлай эрингизнинг ота-онасига қарам-да! Ўз уйингиз йўқ, рўзғор тебратишга етарли маош ҳам олмайсиз. Сизга ёқса-ёқмаса сабр ва қаноат билан яшашдан бошқа иложингиз йўқ. Аммо заҳрингизни ҳам ичингизга ютманг, акс ҳолда бир кун портлашингиз ҳеч гап эмас. Маслаҳатимиз, сихни ҳам, кабобни ҳам кўйдирмасликка ҳаракат қилинг. Сиз, эрингиз ва фарзандларингиз билан боғлиқ масалаларда дамба-дам ўз фикрингизни айтиб туринг. Пазандалик, чаққонликдан ташқари, шахс сифатида ҳам қайнонангизни ҳурматини қозонинг.

27 дан 40 баллгача

Оилавий ишларга ҳеч кимни аралаштиришни истамайсиз. Мустақил бўлишга интиласиз,  ҳеч бир жиҳатдан қарамликни ёқтирмайсиз. Шу сабабли қайнонгиздан ёрдам сўрамайсиз, уни оилавий муаммолардан холи тутасиз. Ҳар қандай масалани ўзингиз ҳал этишга ўргангансиз. Оилангиз эр-хотин биргаликда тузган қоидаларингизга асосланиб яшайди. Бироқ чегарадан чиқиб кетманг. Турмуш ўртоғингизнинг ота-онаси ўғлининг ҳаёти, набираларининг тарбияси билан қизиқишга, ҳатто аралашишга ҳам ҳақли! Унутманг!  

41 дан  54 баллгача

Қайнонангиз билан худди дугоналардексиз. Мулоҳазали ва ақлли аёл эканингиз ҳам шундай маълум. Эрингиз учун қадрли икки аёлнинг ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик юзага келишига йўл қўймайсиз. Турмуш ўртоғингизнинг волиадасини қандай хушнуд этишни ва ўз ҳудудингизни даҳлсиз сақлашни яхши биласиз. Ўғлини сизга ишониб топширган аёл ҳам мақтовларга лойиқ. Келинни яхши танлабсиз, баракалла, Қайнонажон!

55 дан 64 баллгача

Қайнонангизни бир кўришдаёқ ёқтирмагансиз, тан олинг. Ўзингизча эрингизга қўшиб, бу кекса аёлни ҳам қайта тарбиялашни мақсад қилгансиз-да. Маслаҳатимиз, хомтама бўлманг! Рўзғорингиз, жуфтингиз билан муносабатингиз, болаларингиз тарбиясини қайнонангиздан ҳадеб қизғонаверманг. Ўзингизни худди сиёсий арбоблардек ҳушмуомала тутишингиздан, юқоридаги хислатларингиз кўзга ташланмайди. Қайнонани дўст билсангиз, у сизга кўп ишларда кўмак бериши шубҳасиз!

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА тайёрлади 

Шарҳлар

⚡️Фарғонада 20 ёшли ўғил хотини билан жанжаллашган онасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

07.03.2023, 13:30

Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "zamon" информацион дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар "Дўстлик" маҳалласида яшовчи...
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1