АсосийДунё

Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашди

Давлатлар бир-бирига 175 нафардан аскарни топширган.

'Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашди'ning rasmi

Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашинувини ўтказди.  Томонлар бир-бирига 175 нафардан аскарни топширди. Шунингдек, Украина Қуролли Кучларининг 22 нафар оғир яраланган ҳарбий хизматчиси Киевга қайтарилди. 

Сал аввал Путин Трамп билан телефон орқали суҳбатлашгандан сўнг, Москва “эзгу ният белгиси” сифатида Украинага 23 нафар ярадор украиналик ҳарбийни топширилишини ваъда қилганди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар Беларусга топширилган. Асирлар алмашинуви БАА воситачилигида ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар