АсосийДунё

NASA астронавтлари тўққиз ойдан сўнг Ерга қайтишди

Уларнинг қайтиши дастлабки саккиз кунга режалаштирилган эди.

'NASA астронавтлари тўққиз ойдан сўнг Ерга қайтишди'ning rasmi

NASA астронавтлари Уилмор ва Уилямс, Ник Хейг, шунингдек, россиялик космонавт Александр Горбунов Халқаро космик станцияда тўққиз ой давом этган миссиядан сўнг Ерга муваффақиятли қайтишди. Улар дастлаб коинотда саккиз кун бўлиши режалаштирилган эди, бироқ кемадаги техник муаммолар сабабли миссия узайтирилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди

Астронавтлар SpaceX Srev Dragon капсуласида Ерга қайтди. NASA матбуот котиби Жейден Женнингснинг сўзларига кўра, парвоз муваффақиятли бўлиб, ХКСдан Ерга қайтиш 17 соат давом этди. Капсула атмосферага киришда 1600 °С гача бўлган ҳароратга бардош берди ва парашютлар ёрдамида океанга оҳиста қўнди.

Ер атмосферасига киришда экипаж аъзолари тортишиш кучидан тўрт баравар ортиқ юкни ҳис қилишди. NASA мутахассислари астронавтларнинг соғлиғи барқарор эканлигини тасдиқлади.

    Бошқа янгиликлар