Бугун, 1 апрель куни Тошкент вилоятида Howo, Зил, Cobalt ва Nexia русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, соат таҳминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 34-километрида 4 та транспорт воситаси – Howo ва Зил русумли юк автомобиллари ҳамда Cobalt ва Nexia русумли енгил автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.