Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Маълум қилинишича, зилзила соат 21:12 да қайд этилган. Ер силкинишининг магнитудаси 6 ни ташкил этган бўлиб, ўчоқ чуқурлиги 207 км бўлган. Эпицентр Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида, Тошкентдан 526 км жануби-шарқда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Ер силкиниши қуйидаги куч билан қайд этилди:
— Сурхондарё вилоятида 3 балл (314 км)
— Фарғона вилоятида 2–3 балл (420 км)
— Сирдарё вилоятида 2–3 балл (457 км)
— Жиззах вилоятида 2–3 балл (457 км)
— Самарқанд вилоятида 2–3 балл (468 км)
— Андижон вилоятида 2–3 балл (477 км)
— Наманган вилоятида 2–3 балл (485 км)
— Қашқадарё вилоятида 2–3 балл (499 км)
— Тошкент вилоятида 2–3 балл (520 км)
— Тошкент шаҳрида 2–3 балл (526 км).






