Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ўрта ёшлардаги аёлнинг қонга беланган ҳолда жасади ётгани тасвирланган видео тарқалди.
Расмий бўлмаган манбаларда келтирилишича, воқеа Андижон шаҳар 3-микрорайонда кузатилган.
Бироқ аёл кўп қаватли хонадонларнинг тепасидан пастга йиқилганми ёки кимдир қасддан ўлдирганми бу бўйича маълумот берилмаган.
D.уз ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Унга кўра, ҳолат ўрганилмоқда.
Бундан ташқари D.узънинг Андижон вилоятидаги мухбири ҳолатни ўрганмоқда. Тез орада воқеа юзасидан батафсил маълумот берилади.