Германиянинг Оснабрук шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан қолган портламаган бомба топилди. Бу сабабли Локфиртел марказий туманида 20 мингга яқин киши эвакуация қилинди.
Хавфсизлик чоралари доирасида бир нечта мактаблар, касалхоналар ҳамда шаҳарнинг асосий вокзали бўшатилди. Поездлар вақтинча ҳаракатни тўхтатган.
Бу Локфиртелда йил бошидан бери топилган тўртинчи бомба бўлиб, уруш йилларида бу ҳудудда юк темирйўл депоси бўлган. Ҳозирги вақтда минтақада кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва шунга ўхшаш портламаган бомбалар аввал ҳам аниқланган.
Ҳудудда жазирама иссиқ кузатилмоқда — ҳарорат 30 даражадан ошган. Шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган эвакуация марказларида фуқароларга ичимлик суви тарқатилмоқда.