АсосийДунё

Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

20 йиллик санкцияларни бекор қилиниши Сурияга қандай енгиллик бермоқда?

'Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп, май ойи ўрталарида Суриянинг янги етакчиси Аҳмад аш-Шаръа билан учрашуви олдидан берган ваъдасига мувофиқ, Қўшма Штатларнинг Сурияга нисбатан санкцияларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги баёнотида маълум қилинди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, бу қарор "барқарорлик ва тинчлик сари йўлдаги муҳим қадам" ҳисобланади.

"Президент Трамп ваъда берганидек, Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар дастурини бекор қилиш ишларини бошлади. Бугунги чоралар Суриянинг иқтисодиётини глобал савдо тизими билан қайта боғлаш ва мамлакат инфратузилмасини қайта қуриш имкониятини беради", — деди АҚШ Молия вазири Скотт Бессент.

Фармонда барқарорликни издан чиқарувчи шахс ва гуруҳларга нисбатан чоралар кўришда жавобгарлик таъминланиши эслатиб ўтилган.

Сурия ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний Трампнинг ушбу қарорини олқишлаб, бу чоралар "узоқ кутилган қайта қуриш ва тараққиёт учун йўл очишини" айтди.

Қандай санкциялар бекор қилинди?

Трамп фармони билан Сурияга қарши киритилган қуйидаги санкциялар бекор қилинди:

·       13338 (2004) – Сурия давлат мулкларини блоклаш;

·       13572 (2011) – Инсон ҳуқуқлари бузилганлиги учун шахсий санкциялар;

·       Caesar Act – 2019 йилдан бошлаб суриялик амалдорлар ва уларнинг иқтисодий шерикларига нисбатан жазо чоралари;

·       Бундан ташқари, АҚШ Савдо вазирлиги Сурия учун экспорт назоратларини юмшатади ҳамда кимёвий қуроллар бўйича аввалги қонун асосидаги санкцияларни 20 кун ичида бекор қилишга рухсат берилади.

Шу билан бирга, фармонда Башар ал-Асад давридаги жиноятлар унутилмаслиги ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилишига доир санкциялар қолиши айтилган.

Янги фармон билан эндиликда бутун Сурия халқи эмас, балки қуйидаги тоифадаги шахслар санкцияга тушади:

·       Асад режимининг собиқ амалдорлари ва уларнинг молиявий шериклари;

·       Каптагон наркотигининг ишлаб чиқарувчилари ва ташувчилари;

·       АҚШ фуқароларининг ғойиб бўлишига алоқадор шахслар;

·       Террорчиликда айбланганлар ва уларнинг яқин қариндошлари.

АҚШ Молия вазирлигининг билдиришича, 518 нафар шахс ва ташкилот санкциялар рўйхатидан олиб ташланган, бироқ баъзи жазолар дарҳол бекор қилинмайди.

Масалан, Трамп АҚШ агентликларига Сурия фуқароларига қарши уруш жиноятлари билан боғлиқ "Caesar Act" остидаги санкцияларни бекор қилиш мезонларига амал қилинаётганини аниқлаш бўйича топшириқ берган.

Шу билан бирга, Россияга қочиб кетган Суриянинг собиқ президенти Башар Асад, унинг оиласи аъзолари ва ағдарилган режим тарафдорларига нисбатан санкциялар эса ўз кучида қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин ва Макрон телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:22

    Путин ва Макрон телефон орқали гаплашди

    Икки давлат етакчиси 2022 йилдан бери илк бор суҳбат олиб борган.

    'Дания аёллар учун ҳам мажбурий ҳарбий хизмат жорий этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:20

    Дания аёллар учун ҳам мажбурий ҳарбий хизмат жорий этди

    Ушбу тизим 2026 йилдан тўлиқ кучга кириши кутилмоқда.

    'Германияда Иккинчи жаҳон урушида портламаган бомба топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:18

    Германияда Иккинчи жаҳон урушида портламаган бомба топилди

    Мазкур топилма сабаб мамлакатнинг Оснабрук шаҳрида 20 минг киши эвакуация қилинган.

    'Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 20:26

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Энди Туркияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлар маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказилиб, яшаш ва ишлаш рухсатномалари бериладиган бўлди.

    'Россияда янги тартиб: чет элликлар учун SIM-карта чекловлари кучайтирилди'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 20:21

    Россияда янги тартиб: чет элликлар учун SIM-карта чекловлари кучайтирилди

    1 июлдан бошлаб хорижликлар учун мобил алоқа хизматлари босқичма-босқич чекланади.

    'Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 01.07.2025 16:09

    Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди

    Портлаш Ҳиндистонда сўнгги йилларда рўй берган энг йирик саноат фожиаларидан бири бўлган.