АсосийЖамият

“Коррупцияга қарши бирлашайлик” дастурига расман старт берилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида соғлом ва коррупциясиз иш муҳитини шакллантириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида ушбу дастурни йўлга қўйди.

'“Коррупцияга қарши бирлашайлик” дастурига расман старт берилди'ning rasmi

Коррупция – ҳар қандай жамиятнинг барқарор тараққиётига, қонун устуворлигига ва адолат тамойилларига жиддий таҳдид соладиган хавфли иллатдир. У инсон ҳуқуқлари бузилиши, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, давлатга бўлган ишончнинг йўқолиши каби салбий оқибатларга олиб келади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида соғлом ва коррупциясиз иш муҳитини шакллантириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида “Коррупцияга қарши бирлашайлик” дастурига расман старт берилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, дастур доирасида компания ва тасарруфдаги ташкилотларда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш, бизнес жараёнларда қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида барчага мурожаат қилиш имкони яратилди.

Агар сиз коррупцияга оид ҳолатларга, ҳуқуқбузарлик ёки бошқа шубҳали фаолиятларга дуч келсангиз, қуйидаги алоқа каналлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Ишонч телефони: +998 (71) 233-28-88

Қисқа рақам: 1810

Электрон почта: kans@ung.uz

Молиявий ва комплаенс назорати департаменти: compliance@ung.uz

Телеграм бот: @ung_anticorBot

Биргаликда фаол жамоатчилик назорати орқали ҳалолликни таъминлаймиз ва шаффоф муҳит яратишга ҳисса қўшамиз!

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.

    'Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.