АсосийЖамият

Нега бир гуруҳ ўқитувчилар ММТВни судга берди?

Педагоглар аттестацияда тушган тест саволларидан норози эканлигини билдирган.

'Нега бир гуруҳ ўқитувчилар ММТВни судга берди?'ning rasmi

Бир гуруҳ ўқитувчилар аттестация натижаларидан норози бўлиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди. “Халқ таълими инфо”нинг хабар қилишича, улар аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, маънавий зиён ва вакил харажатларини ундириш юзасидан даъво аризаси киритди.

Воқеа нега судгача ошди?

Ўзбекистонда 15 апрелдан 14 майгача педагоглар учун аттестация тест синовлари бўлиб ўтганди.

Мазкур малака тест синовларида иштирок этиш учун 190 мингга яқин педагоглар онлайн ариза топширган бўлиб, уларнинг 177 минг 640 нафари ёки умумий аризачиларнинг 95 фоизи жараёнларда қатнашди.

Аттестация натижаларига кўра, 10 504 нафар педагог олий тоифа, 23 200 нафар педагог биринчи тоифа, 27 805 нафар педагог иккинчи тоифа учун етарли балл тўплаб, ижобий натижалар қайд этди.

Шунингдек, 6 603 нафар педагог мутахассис лавозимини сақлаб қолди. Умумий ҳисобда 73 мингдан зиёд педагоглар ижобий натижа кўрсатган. Аммо 104 мингга яқин (58,9 фоиз) педагоглар аттестациядан ўтолмаган.

Бир гуруҳ педагоглар нимадан норози?

Аттестация тест синовлари давом этаётган бир вақтда ижтимоий тармоқларда айрим фан ўқитувчиларининг аттестацияда тушган тест саволларидан норози эканлиги акс этган хабарлар тарқалди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов эса тест топширувчилар ўзининг балидан қониқмаган бўлса ёки берилган савол спецификациядан ташқари деб ҳисобланаётган бўлса, шунингдек у ерда хатолик бор деб ҳисобласа, аппеляция бериши лозимлигини эслатди.

Аммо аттестация натижаларидан норози бўлган ўқитувчиларнинг шикоят аризаларига апелляция комиссияси томонидан деярли бир хил мазмундаги жавоблар юборилди. Бу эса педагогларнинг турли хил эътирозларига сабаб бўлди.

    Бошқа янгиликлар