Бугун, 4 июль соат 02:42 да Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Сағбон” МФЙ, Фитрат кўчасида жойлашган уяларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Қайд этилишича, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:10 да ўраб олинган ва соат 04:05 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида уйнинг 140 кв.м майдонда шифти, томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган”, — дейилади хабарда.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.