АсосийДунё

Дания аёллар учун ҳам мажбурий ҳарбий хизмат жорий этди

Ушбу тизим 2026 йилдан тўлиқ кучга кириши кутилмоқда.

'Дания аёллар учун ҳам мажбурий ҳарбий хизмат жорий этди'ning rasmi

Россиянинг Украинадаги уруши ва Болтиқбойи мамлакатларига нисбатан кучайиб бораётган таҳдидлар фонида Дания ҳукуматидан тарихий қарор: эндиликда мамлакатда аёллар ҳам йигитлар қатори мажбурий ҳарбий хизматга жалб этилади.

Расмийларга кўра, чақирув танлаб олинади — агар етарли кўнгилли бўлмаса, аёллар орасида ҳам лоторея асосида хизматга олиш тартиби қўлланилади. Ушбу тизим 2026 йилдан тўлиқ кучга кириши кутилмоқда.

Янги чора-тадбирлар Даниянинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, НАТО доирасида ўз мажбуриятларини самарали бажариш ва Россия агрессиясига қарши минтақавий хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинмоқда.

Шу билан Дания Шимолий Европада аёллар учун ҳарбий хизматни мажбурий қилган илк давлатлардан бирига айланмоқда.

    Бошқа янгиликлар