АсосийДунё

Хитойда 2 ёшли бола машинада қисилиб вафот этди

Шифокорлар мия жароҳати ва кислород етишмаслиги ташхисини қўйган.

'Хитойда 2 ёшли бола машинада қисилиб вафот этди'ning rasmi

Хитойда 2 ёш-у 7 ойлик  бола машина ўриндиғига қисилиб қолиб вафот этди.Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Билдирилишича, ўша пайтда ота машинада рафиқаси ва икки фарзанди билан кетаётган бўлган. Аёл ва қизи иккинчи қаторда, икки ёш-у 7 ойлик ўғли эса ёлғиз ҳолда учинчи қаторда ўтирган.

Бола махсус хавфсизлик ўриндиғида бўлган. Опаси ўриндиқнинг орқа қисмини пастга туширган, оқибатда боланинг боши опасининг ўриндиғига қаттиқ қисилиб қолган. Икки яшар бола ҳушини йўқотган ва бадани кўкаришни бошлаган.

Шифохонага олиб борилганида шифокорлар мия жароҳати ва кислород етишмаслиги оқибатида болани аллақачон вафот этганини аниқлаган.

Ҳодисадан сўнг ота-она автомобиль ишлаб чиқарувчини “конструкция нуқсони”да айблаб судга берган. Даъвогарларга кўра, кампания аниқ огоҳлантириш бермаган ва автомобиль ўриндиғида автоматик қайтиш (ауто-ретраcтион) функцияси бўлмаган. Оила кампаниядан кечирим сўрашни ва 280 минг доллар миқдорида товон (тиббий харажатлар, ўлим учун компенсация ва руҳий қўллаб-қувватлаш тўловлари) талаб қилган.

Бироқ авто кампания унинг товарлари барча саноат стандартларига жавоб бериши, Хитойнинг мажбурий сифат синовларидан ўтганини билдирган. Пудонг туман суди эса фожиага “ота-онанинг бепарволиги” сабаб бўлганини таъкидлаб, даъвони рад этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ғазода илк марта очарчилик расман тасдиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:06

    Ғазода илк марта очарчилик расман тасдиқланди

    Ҳар куни катталар орасида ҳар 10 000 кишига 2 та, болалар орасида эса ҳар 10 000 кишига 4 та ўлим ҳолати очлик, тўйиб овқатланмаслик ва касалликлар туфайли қайд этилмоқда.

    'Сурия Россия билан ҳамкорликда янги банкнотларни босиб чиқаради'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:48

    Сурия Россия билан ҳамкорликда янги банкнотларни босиб чиқаради

    Уларни Россиянинг “Гознак” компанияси чоп этади.

    'Мексикада ўтлоқдан чирий бошлаган 6 нафар эркакнинг танасиз боши топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:21

    Мексикада ўтлоқдан чирий бошлаган 6 нафар эркакнинг танасиз боши топилди

    Тергов полицияси ходимлари ва экспертлар воқеа жойига етиб борган ва дастлабки текширув ишларини бошлаган.

    'Путин Меҳрибон Алиевани табриклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:30

    Путин Меҳрибон Алиевани табриклади

    Россия ва Озарбайжон ўртасидаги зиддиятлар фонида Президент Владимир Путин Озарбайжоннинг биринчи витсе-президенти Меҳрибон Алиевани туғилган куни билан табриклади.

    'Германиялик альпинистлар 4000 метр баландликда қутқарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:11

    Германиялик альпинистлар 4000 метр баландликда қутқарилди

    Швейцария Алп тоғларида қолиб кетган икки нафар германиялик альпинист бир кеча-кундуз давомида ёрдам кутишга мажбур бўлди.

    'Токаев ва Жапаров учрашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:08

    Токаев ва Жапаров учрашди

    Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари икки томонлама ҳамкорлик, тарихий яқинлик ва халқаро дўстлик руҳида суҳбатлашди.