АсосийДунё

Шри-Ланканинг собиқ президенти қўлга олинди

Собиқ президент давлат маблағларини ўз манфаати йўлида сарфлаганликда айбланмоқда.

'Шри-Ланканинг собиқ президенти қўлга олинди'ning rasmi

Шри-Ланканинг сиёсий саҳнаси яна ёрқин воқеага гувоҳ бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мамлакатнинг собиқ президенти Ранил Викремесингҳени давлат маблағларини ўз манфаати йўлида сарфлаганликда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда The Independent нашри маълумот тарқатди.

Айблов ва сабаблар

Маълумотларга кўра, 76 ёшли сиёсатчи 2023 йилда расмий хизмат сафари чоғида Буюк Британияда шахсий мақсадларда тўхтагани учун жавобгарликка тортилмоқда. У ўшанда Г77 саммитидан қайтиш жараёнида Лондонда қисқа муддат тўхтаб, турмуш ўртоғи билан Вулверҳемптон университетида ўтказилган маросимда иштирок этган.

Айни пайтда Викремесингҳе барча айбловларни қатъиян рад этмоқда. Унинг сўзларига кўра, сафар давомидаги харажатларни турмуш ўртоғи қоплаган ва давлат маблағлари сарфланмаган. Бироқ Шри-Ланка жиноий тергов департаменти президент шахсий ташрифини, жумладан унинг шахсий қўриқчилари учун қилинган харажатларни ҳам давлат ҳисобидан қопланган деб баҳоламоқда.

Сиёсий карьера ва тарихий ўрни

Ранил Викремесингҳе 1977 йилдан буён мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда. У 28 ёшида парламентга сайланиб, кейинчалик олти марта бош вазир лавозимини эгаллаган. 2022 йилдаги оммавий норозилик намойишлари авжида у ҳукумат раҳбари этиб тайинланди ва орадан кўп ўтмай Шри-Ланка президенти лавозимини ҳам ўз қўлига олди.

Унинг раҳбарлиги даври мамлакат тарихидаги энг оғир иқтисодий инқироз билан тўғри келди. Викремесингҳе Халқаро валюта жамғармасидан молиявий ёрдам олишда муҳим шахс сифатида эътироф этилган. Шундан сўнг у иқтисодий барқарорликка эришишда муайян қадамлар ташлагани учун ҳам катта эътиборга сазовор бўлган.

Биринчи марта қўлга олинди

Тарихий жиҳатдан қаралганда, бу Шри-Ланканинг собиқ президенти илк бор ҳибсга олинаётган ҳолат ҳисобланади. Бу воқеа мамлакат сиёсий келажаги ва ҳуқуқ-тартибот тизимидаги жараёнларга катта таъсир кўрсатиши табиий.

Муттахассислар фикрича, Викремесингҳега қўйилган айбловлар кейинги сиёсий жараёнларда катта баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиши, шу билан бирга Шри-Ланкада шаффофлик масаласини янада олдинга суриши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия қўшинлари Украинадаги ҳарбий-саноат мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:07

    Россия қўшинлари Украинадаги ҳарбий-саноат мажмуасига зарба берди

    Россия қуролли кучлари Украинадаги ҳарбий-саноат комплекси корхонасини мағлуб этди.

    'Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар боши берк кўчага тушиб қолдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:47

    Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар боши берк кўчага тушиб қолдими?

    Трамп Путин ва Зеленскийнинг учрашувидан кутилаётган тахминларни айтди.

    'Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг "Шимолий оқим"ни бузиш бўйича шошилинч йиғилишини талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:25

    Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг "Шимолий оқим"ни бузиш бўйича шошилинч йиғилишини талаб қилмоқда

    Бу ҳақда Россиянинг Жаҳон ташкилотидаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский хабар берди.

    'Ғазода илк марта очарчилик расман тасдиқланди'ning rasmi

    Дунё 22.08.2025 21:06

    Ғазода илк марта очарчилик расман тасдиқланди

    Ҳар куни катталар орасида ҳар 10 000 кишига 2 та, болалар орасида эса ҳар 10 000 кишига 4 та ўлим ҳолати очлик, тўйиб овқатланмаслик ва касалликлар туфайли қайд этилмоқда.

    'Сурия Россия билан ҳамкорликда янги банкнотларни босиб чиқаради'ning rasmi

    Дунё 22.08.2025 18:48

    Сурия Россия билан ҳамкорликда янги банкнотларни босиб чиқаради

    Уларни Россиянинг “Гознак” компанияси чоп этади.

    'Хитойда 2 ёшли бола машинада қисилиб вафот этди'ning rasmi

    Дунё 22.08.2025 17:56

    Хитойда 2 ёшли бола машинада қисилиб вафот этди

    Шифокорлар мия жароҳати ва кислород етишмаслиги ташхисини қўйган.