АсосийSalomatlik

Лавлаги шарбатининг давоси

  • Қабзият безовта қилса, 100-150 гр. қайнатилган лавлагини оч қоринга истеъмол қилинг.
  • Қон камайганда, тенг  миқдордаги сабзи, лавлаги, турп шарбатини аралаштиринг. Кунига 1-2 ош қошиқдан овқатдан аввал қабул қилинг.
  • Сабзи, бодринг, лавлаги шарбатини тенг миқдорда аралаштириб, 1 соат давомида музлаткичда тиндиринг. Ярим стакандан ичиинг. Бу шарбатлар аралашмаси жигар ва ичак  фаолиятини яхшилайди, иммунитетни кўтариб, кўриш қобилиятини тиклайди. Тайёр шарбатни бир кундан ортиқ сақламанг.
  • Флебит (томирлар шамоллаши)да 50 гр. лавлаги баргини 1 литр қайнаган сувда дамланг. 10 дақиқа тиндиринг ва овқатдан сўнг ярим стакандан истеъмол қилинг. Томирлар фаолиятини яхшилайди.
  • Қон босими юқори бўлганда, лавлаги шарбатини асал билан аралаштириб, ярим стакандан кунига 3-4 марта ичинг. 

Бошқа янгиликлар