- Сочларга кефир ёки майонез суртиб, целлофан ва сочиқ билан ўранг-да, 20 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Сўнгра мойчечакли дамлама билан чайинг.
- 3 ош қошиқ шампунга 1 дона тухум, 1 ош қошиқ қуруқ желатин қўшинг-да, сочларингизни ювинг. Уларнинг ранги жилоланиб, қалин кўринади.
- Шампунга Е, В, Р витаминлари ёки эфир ёғлари қўшиш ҳам фойда беради.
- Сочларингизни йирик тузлар билан массаж қилинг. 10 дақиқалик уқалашдан кейин илиқ сувда шампунь билан ювинг.
- 1 бош пиёзни майдалаб, 1 стакан сувга солиб қўйинг. 1 кундан кейин уларни сочларингизга суртиб, 15 дақиқа кутинг. Сўнгра яхшилаб ювинг. Бу сочлар тўкилишини ҳам тўхтатади.
- 1 бўлак қовоқни олиб, қирғичдан ўтказинг. Сўнгра шарбатини ажратиб, унга исталган эфир ёғидан 2 чой қошиқ қўшинг-да, ниқобни сочларингизга узунлиги бўйича суртинг. Целлофан ва сочиқ билан ўраб, 25 дақиқа кутинг. Сўнгра илиқ сув билан ювинг.
- 1 дона сабзи шарбатига 1-2 чой қошиқ лимон шарбати ва зайтун ёғи қўшинг. Сочларингизга ниқобни 10 дақиқага суртиб қўйинг. Сўнгра ювасиз.
- 1 стакан кефирга 2 ош қошиқ асал ва 1 ош қошиқ зайтун ёғи солинг-да, сочларингизга суртинг. 15 дақиқа ўтгач, сочларни ювишингиз мумкин. Бу айниқса, қуруқ сочлар учун фойдали.