Мирзачўл туманидаги “Меҳрли Юлдуз” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 24 октябрь куни фожиали ҳодиса юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 5 майда туғилган бола боғча ҳовлисида қаровсиз қолиб, бассейн ичига тушиб кетган. Бола сув ютиб вафот этган.
Расмийларга кўра, ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган, прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув натижасига кўра, боғча ходимларининг масъулияти ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши ўрганилмоқда.






