АсосийСпорт

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам чемпион бўлди

Аввалроқ, Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

'Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам чемпион бўлди'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионати вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Мусобақанинг -67 кг. вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев кескин ва муросасиз ўтган финал жангида Эвгений Коол (Россия) устидан зафар қучди ва дунё биринчилигида тенгсиз бўлди.

Айни дамда бўлиб ўтаётган финал баҳсларида қуйидаги 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Жамбулат Бижамов (Россия)

-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Муслим Гажимагомедов (Россий) 

+92 кг: Арман Маханов - Давид Суров (Россия) 

    Бошқа янгиликлар