АсосийЖАМИЯТ

Навоийда марихуана етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

'Навоийда марихуана етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.

Маълум қилинишича, тумандаги «Ўзбекистон» маҳалласи профилактика инспектори Баҳриддин Юлдошев хизмат вазифасини бажараётган вақтда маҳалла ҳудудида шубҳали ҳаракатланаётган шахсни пайқаган.

Маҳалла аҳолисини яхши танийдиган инспектор мазкур фуқаро билан суҳбатлашишга уринган. Бироқ сархуш ҳолатда бўлган шахс ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан узоқлашишга ҳаракат қилган.

Шундан сўнг ҳодиса жойига Навбаҳор тумани ички ишлар бўлимининг тезкор-тергов гуруҳи жалб қилинган. Фуқарони кўздан кечириш жараёнида унинг ёнидан қоғозга ўралган, тахминан 7 грамм марихуанага ўхшаш модда топилган.

Тезкор тадбирлар давомида гумонланувчининг яшаш манзили ҳам текширилган. Натижада унинг томорқасида заҳриқотил ўсимлигини ноқонуний равишда етиштириб келаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, профилактика инспекторининг сергаклиги ва тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур қонунбузарликка чек қўйилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мудофаа ишлар органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи икки босқичда оширилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:37

    Мудофаа ишлар органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи икки босқичда оширилади

    Мазкур маълумот Президент Шавкат Мирзиёевнинг мудофаа соҳасидаги айрим масалаларга бағишланган тақдимот билан танишуви якунлари бўйича маълум қилинди.

    'Фаластинга ёрдам баҳонасида пул жўнатган 8 нафар шахс жазоланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:28

    Фаластинга ёрдам баҳонасида пул жўнатган 8 нафар шахс жазоланди

    Суд ҳукмига мувофиқ, жиноят ишида айбдор деб топилган шахсларнинг 7 нафари 3 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    '“Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:23

    “Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди

    Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

    'Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:12

    Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:40

    Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланиб, ундан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан текширув бошланди.

    'Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:14

    Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.