АсосийЖамият

Чегарани бузиб ўтилган кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги ноқонуний дори воситалари олиб кирилишининг олди олинди.

'Чегарани бузиб ўтилган кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди'ning rasmi

ДХХ Чегара қўшинлари ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида “ўзбек–қирғиз” давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахс ушланди. У Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудуди орқали қўшни давлатдан кириб келган бўлиб, Учкўприк туманида яшаши аниқланган.

Текширув жараёнида гумонланувчи ёнидан умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион сўмлик 9 542 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди. Мазкур дори таркибидаги “прегабалин” моддаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27-сентабрдаги 818-сон қарорига асосан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Telegram орқали экстремистик ғоялар тарқатган талабалар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:41

    Telegram орқали экстремистик ғоялар тарқатган талабалар ушланди

    Тошкентдаги олий таълим муассасаси талабаси Телеграм орқали тақиқланган диний контент тарқатгани учун қўлга олинди.

    '“Авиатор” савдо мажмуасидаги ёнғин юзасидан жиноят иши очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:22

    “Авиатор” савдо мажмуасидаги ёнғин юзасидан жиноят иши очилди

    Ёдингизда бўлса керак, (https://youtu.be/-JEfWXARInw?si=niQ9JiA_RlfV4noY) 31 январь куни Яшнобод туманидаги “Авиатор” савдо мажмуасида ёнғин юз берган эди.

    'Метан заправкалари қайта иш бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:17

    Метан заправкалари қайта иш бошлади

    2 февралдан бошлаб республика бўйлаб метан заправкалари белгиланган вақт оралиғида фаолият юритади.

    'Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:03

    Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Туркиянинг Анталия шаҳрида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши вафот этди, яна 26 нафар йўловчи жароҳат олди.

    'Аҳолини рўйхатга олишда мажбурий ишга жалб қилиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

    Жамият 01.02.2026 12:43

    Аҳолини рўйхатга олишда мажбурий ишга жалб қилиш ҳолатлари аниқланди

    4 та ҳокимликка огоҳлантириш хати, яна бир ҳокимликка тақдимнома киритилган.

    'Россияда қаровсиз қолган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 01.02.2026 11:27