АсосийЖАМИЯТ

Мудофаа ишлар органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи икки босқичда оширилади

Мазкур маълумот Президент Шавкат Мирзиёевнинг мудофаа соҳасидаги айрим масалаларга бағишланган тақдимот билан танишуви якунлари бўйича маълум қилинди.

'Мудофаа ишлар органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи икки босқичда оширилади'ning rasmi

Ўзбекистонда мудофаа ишлар органларида фаолият юритаётган фуқаро ходимларнинг иш ҳақи миқдори икки босқичда оширилади. Бу ҳақда Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов маълум қилди.

Унинг айтишича, жорий йилнинг 1 июлидан мазкур тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи 20 фоизга оширилади. Шунингдек, 2027 йилнинг 1 январидан бошлаб уларнинг маошига яна 50 фоиз қўшилади.

Мазкур маълумот Президент Шавкат Мирзиёевнинг мудофаа соҳасидаги айрим масалаларга бағишланган тақдимот билан танишуви якунлари бўйича маълум қилинди.

Шу билан бирга, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун тураржой ижарасига тўланадиган пул компенсацияси ҳам 25 фоизга оширилиши белгиланган.

Тақдимот давомида давлат раҳбари қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини янада ошириш, ҳарбий соҳада илғор тажрибаларни кенг жорий этиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш, аскарларни касбга ўқитиш ва олий таълим муассасаларига тайёрлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда марихуана етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:35

    Навоийда марихуана етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Фаластинга ёрдам баҳонасида пул жўнатган 8 нафар шахс жазоланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:28

    Фаластинга ёрдам баҳонасида пул жўнатган 8 нафар шахс жазоланди

    Суд ҳукмига мувофиқ, жиноят ишида айбдор деб топилган шахсларнинг 7 нафари 3 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    '“Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:23

    “Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди

    Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

    'Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:12

    Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:40

    Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланиб, ундан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан текширув бошланди.

    'Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:14

    Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.