АсосийЖамият

Ўзбекистон 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли сунъий йўлдошини учиради

Президентга 2028 йилда 6U форматдаги илмий сунъий йўлдош учириш ва биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки режалар тақдим этилди.

'Ўзбекистон 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли сунъий йўлдошини учиради'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевга космосга сунъий йўлдош учириш ва биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар тақдим этилди. Шунингдек, 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли 6U форматдаги илмий сунъий йўлдошни учириш таклиф қилинди.

Лойиҳа доирасида Миллий фазогир 10–14 кунлик қисқа муддатли парвозга тайёрланиши, бундай парвозларни ташкил этишда халқаро ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилиши белгиланди.

Сунъий йўлдош ва фазогир тайёргарлиги бўйича дастлабки ишлар миллий космик салоҳиятни ривожлантириш ва халқаро майдонда Ўзбекистоннинг мавқеига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар