Тошкент метросида нотаниш қизнинг орқасидан ушлаб, шаҳвоний ҳаракат қилган эркак жазога тортилди. Суд унга 5 сутка маъмурий қамоқ тайинлади.
Маълум бўлишича, воқеа 27 март куни “Технопарк” метро бекатида содир бўлган. Эркак йўловчи нотаниш қизга нисбатан ноўрин ҳаракат қилиб, унинг орқа қисмига тегинган.
2 апрель куни иш судда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмига асосан 5 сутка қамоқ жазоси берилди.
Суд унинг моддий аҳволини инобатга олиб, сақлаш харажатларини қоплашдан озод қилди.






